ABS тормоз тизими автомобилга қанчалик зарур ва уни ўзгартирса бўладими?

Транспорт воситасини блокировкага қарши тормоз тизимисиз бошқариш хавфли эмасми?

2020 йилда коронавирус инфекцияси туфайли кўплаб фаолият доиралари қийин вазиятларга тушиб қолди.

Узоқ вақт давом этган локдаунлар туфайли электрон технологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялар катта қийинчиликларга рўбаро бўлди. Бу автомобилсозлик саноатига ҳам таъсир ўтказмай қолмади.

Кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар, халқаро геосиёсий муаммолар ортидан юзага келган логистика занжирлари узилишларига қарамай ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўймаслик учун оғир қарорларни қабул қилишга мажбур бўлди. Айни вақтда блокировкага қарши тормоз тизими ёки қисқа айтганда ABS муаммоси кун тартибида турибди. «АВТОВАЗ» ва «Chevrolet» каби ишлаб чиқарувчилар баъзи бир турдаги машиналарини блокировкага қарши тормоз тизимисиз ишлаб чиқаришга улгурди ҳам.

ABS тизими аслида нима учун керак?

ABS — ғилдирак блокировкасига қарши ишлаш ва сирпанчиқ йўлларда бошқарувни йўқотмаслик учун мўлжалланган тизим. Ғилдиракларни блокировкага тушишининг ёмон томони шундаки, ғилдирак қотиб қолиши ортидан кузовга бўйсунмаслиги ва бошқа томонга қараб ҳаракатланиши мумкин.

ABS тизимининг вазифаси – ғилдираклардаги босимни ўзгартириш орқали тезликни назорат қилиш. Соддароқ тушунтирганда, ABS одамга тормозни кучлироқ босиш шарт эмаслигини кўрсатади, шу сабабли ҳам тормоз педалида оёқга нисбатан туртки сезилади. Бунинг ортидан машина секинлашади, секинлашиш тезлиги паст бўлиши мумкин лекин машина траекторияси йўқотилишига йўл қўйилмайди.

Блокировкага қарши тормоз тизими ва унинг механизми нималардан ташкил топган.

ABS электрон бошқарув блоги, механизмларнинг гидравлик бажарувчилари ва ғилдиракларнинг айланиш тезлигини ўлчовчи мосламадан иборат. Ғилдиракларнинг айланиш тезлигини ўлчовчи мослама ғилдирак гупчакидаги (ступица) вазиятни қайд қилиб борувчи тезликни индукцион датчиклар орқали аниқлайди. Бундан ташқари магнит майдонининг кучланиши ўзгаришларини қайд этиб борувчи Холл датчиклари орқали ҳам тезликни аниқлайди. Электроника эса ғилдирак айланиши вақтида обмоткада юзага келадиган электр сигналларини қабул қилади, ҳамда ғилдирак айланиши частоталари ва тўртта датчикнинг маълумотлари ўртасидаги фарқни аниқлаштиради.

Агар сигналларда узилиш кузатилса ғилдирак блокировкага тушади ва қимирлашдан тўхтайди. Электроника колодкаларни орасини очиш буйруғини беради. Гидроблок тормоз суюқлигини магистрал тармоғи орқали қориштирувчи электромагнит клапанни очади ва шу орқали босимни пасайтиради. Ғилдирак айланишни бошлайди ва шу билан бирга ҳайдовчида хавф пайдо бўлиши билан авария ва кескин вазиятлар юзага келишига йўл қўймайди.

Аксарият замонавий машиналарда ABS ҳар бир ғилдиракни интенсив тарзда тўхтатишга мўллжалланган — EBD (Electronic Brake Distribution) тизими билан биргаликда ишлайди. EBD билан бемалол бурилишларда, манёврлар вақтида ва ҳатто турли қопламали йўлларда ҳам тормоз бериш мумкин.

ABS тизимини биринчи қўллаган копмания Mercedes-Benz унинг афзалликларини оддий машқлар билан кўрсатиб берганди. Икки автомобиль хавфли бўлган музли йўлга ўхшаш ҳўл ва жипс асфалт устида кетади. Эски кинотасмалардаги мавжуд лавҳага кўра ABS тизимисиз бўлган машина бирдан тормоз бериши ортидан ҳудди уйқудан уйғониб кетгандай таассурот қолдиради, ғилдираклардан бири ҳаракатланишдан тўхтайди ва ролга бўйсунишни тўхтатади, натижада бампернинг бурчагидаги ҳалал бериш учун қўйилган конусларга қадалади. ABS тизимига эга бошқа автомобиль эса, бошқарувни йўқотмаган ҳолда ён томонга пасаяди ва катта оғиш ортидан конусга яқин жойда ўртача масофада қолади.

ABS тизимининг ҳам минуслари бор.

Блокировкага қарши тормоз тизими беками-кўстдек таассурот қолдириши мумкин, лекин унинг ҳам ўзига яраша камчиликлари мавжуд ва бу нарса автомобилда буни сездириб қўяди, айниқса қиш мавсумида.

АҚШдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги суғурта инситути (Insurance Institute for Highway Safety, IIHS) мавсумлар бўйича йўлдаги автомобиллар ўртасидаги кўнгилсиз ҳодисаларни анализ қилган. Аниқланишича ABS тизимидаги автомобилларда 0° ҳароратга яқин иқлим шароитида ЙТҲлар сони одатдагидан 65% га кўп бўлиб чиқган.

Ҳўл ва музли йўлларда тизим вақтидан олдин ишга тушган ва натижада тормозни ушлаш самарадорлиги пасайган, бу пайтда эса ғилдираги блокланган эски машиналар юпқа музни тешиш орқали асфалтга етиб борган ва самарали тарзда тўхтаган.

Электроника музнинг қолипи қанақа даражада эканлигини аниқ баҳолашга қодир эмас. ABS тизимисиз эски автомобиль ғилдиракни блокланиши туфайли музни ёриб асфалтга етиб борса, ABS тизимидаги машинада ғилдирак айланишда давом этиши туфайли тезда тўхташга йўл қўйиб бера олмайди. Ҳайдовчи педалдаги тебранишни ҳис қилади ва босим остидаги клапанларнинг «тириллашини» эшитади.

Хулоса қилсак, ABS тизими йўқ машиналар ҳам ўзига яраша ҳолатларда устунликларини намойиш қила олади. Аниқроғи, қишки йўлларда ғилдираги блокланган машиналар ўзи олдида музли уюмни йиғади ва шунинг натижасида тезроқ тўхтай олади.

Қайси ишлаб чиқарувчилар ABS тизимисиз машиналар ишлаб чиқармоқда?

Дунёдаги оғир геосиёсий вазият туфайли айни дамда ҳайдовчилар учун биринчи галда керак бўладиган жихозлар ва тизимларни етказилишида логистика занжиридаги узилишлар муаммо келтириб чиқармоқда. Масалан, Россиянинг «АВТОВАЗ» компанияси май ойидан бошлаб ўз машиналарини ABS тизимисиз ишлаб чиқара бошлади. Ҳозирда бу рўйхатга дунёга машҳур «Chevrolet» компанияси ҳам қўшилди.

Батафсил муломот: repost.uz

Янгиликлар