Ўзбекистонда 26 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

26 февраль куни Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Хабарга кўра, жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 17-22 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуқ бўлади.

Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-4 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 17-22 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар