Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қаҳрамон Йўлдошев Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб Xabar.uz  хабар берди.

Фото: gazeta.uz

Йўлдошев Қаҳрамон Анваржонович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қайд этилишича, Каҳрамон Йўлдошев 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган ва 2018 йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.