Ўзбекистонда 26 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 26 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–24 даража, кундузи 38–44 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддали ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.