Фарғонада йигит кўчада севган қизини уриб, бошига тепди

Фарғона вилояти Данғара туманида 25 июнь куни йигит кўчада севган қизини уриб, бошига тепди.

Аниқланишича, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д. ва Н.Т. ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келиши оқибатида Навбаҳор маҳалласи ҳудудида А.Д. Н.Тни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб юборган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Данғара туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

Янгиликлар