Ўзбекистонда 26 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 26 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.

Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир қорга айланиши, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим ҳудудларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–3 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар