Мактабгача таълим вазирлиги Фарғонада боғчадан жасад топилгани юзасидан муносабат билдирди

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилоти биносидан 20 ноябрь куни бир нафар фуқаронинг жасади топилгани ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни туман ҳудудида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган. Шунингдек, муносабатда Қўштепа тумани ҳокимининг қарори билан мазкур бахтсиз ҳодиса сабаблари махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини, ўрганиш хулосалари тайёр бўлса бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Қайд этилишича, ушбу шахс Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласида жойлашган 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мавсумий ўт ёқувчи вазифасида фаолият юритган. Вазирлик барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан вафот этган шахс ҳамда унинг қандай лавозимда фаолият олиб борганлиги ҳақидаги тахминий, тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликларини сўраган.

Эслатиб, ўтамиз аввалроқ суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, марҳум ис газидан заҳарланган деб бирламчи хулоса берилган.

Янгиликлар