Тошкентда 18 минг дона истеъмолга яроқсиз «Orbit»ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан «А.Г.» МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган «Orbit» номли маҳсулот ёрлиғи остида тайёрланган 18 минг дона сақични фуқарога 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар