Ўзбекистонда 27 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 27 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–16 даража, кундузи 25–27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.

Янгиликлар