Бухорода ободонлаштириш ходимлари итларни заҳарлади

Бухоро шаҳридаги Зарафшон маҳалласида ободонлаштириш бўлими ходимлари итларни заҳарлади.

Мурожаатга кўра, ходимлар итлар кўпайганини айтган. Улар ўзи билан дорилар тўлдирилган колбаса олиб келган. Маҳалла раҳбарияти ходимларни итларни заҳарламаслик бўйича огоҳлантирган. Шунингдек, ҳайвонларни ўлдириш учун қонуний жазо борлиги эслатиб ўтилган.

Бироқ ходимлар гўёки кетаётгандек кўриниш бериб, заҳарланган колбасани итларга ташлаган. Бунинг оқибатида ҳайвонлар нобуд бўлган. Аҳоли ҳодисани тасвирга олишга муваффақ бўлган.

Ҳолат юзасидан «Mehr va Oqibat» Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, ҳайвонларни заҳарлаган айбдорларни жавобгарликка тортишни сўраган.

Янгиликлар