Туркманистон пойтахтида аёлларга машинанинг олд ўриндиғида ўтириш тақиқланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида аёлларга автомобилнинг олд ўриндиғида ўтириш тақиқланди.

Келтирилишича, ҳайдовчи хоҳ аёлнинг отаси, укаси, акаси ёки турмуш ўртоғи бўлсин, мазкур талаб сақланиб қолинади. Орқа ўриндиқда эса бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ йўловчи бўлмаслиги керак.

Мазкур талаб ким томонидан тайинлангани ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган. Шунингдек, талабнинг бошқа ҳудудларга ҳам тегишли ёки йўқлиги бўйича маълумот мавжуд эмас. Бироқ Балканобод ва Туркманбошида бундай тақиқлар қайд этилмаган.

Янгиликлар