Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида янги лавозим жорий этилди

«Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатларда). Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби ҳамда «Яшил чироқ» мусобақаси ташкил этилади.

Шунингдек, 1 сентябрдан «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

Қарор билан «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клубини ташкил этиш ва «Яшил чироқ» мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди. Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин. Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Янгиликлар