Болалар орасида илк марта маймунчечак аниқланди

Болалар орасида илк марта маймунчечак Францияда аниқланди.

Маълум қилинишича, касаллик бошланғич синф ўқувчисида қайд этилган. «Бемор кузатув остида бўлиб, даволанмоқда. Унда касалликнинг оғир белгилари йўқ», дейилади хабарда.

Ҳозирда соғлиқни сақлаш ходимлари боланинг кимлар билан алоқада бўлганини аниқламоқда.

«Миллий таълим бошқармаси билан биргаликда бемор билан мулоқотда бўлган болаларнинг ота-оналари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилди. Ота-оналарга симптомларнинг кўринишини (иситма, тошма) кузатиб бориш ва керак бўлганда тиббий хизматларни чақириш тавсия этилди», дейилади хабарда.

Францияда маймунчечак илгари фақат катталарда қайд этилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 330 та инфекция ҳолати тасдиқланган.

Янгиликлар