Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланган. Кундузи ҳарорат 38–41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42–44 даражагача кўтарилди. Ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5–7 даражага юқори бўлган ҳарорат билан аномал иссиқ сақланиб туради.

Кечалари 23–26 даража, кундуз кунлари 39–42 даража, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43–45 даража бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 37–40 даража атрофида бўлади. Жанубий ҳудудларда 43–45 даража атрофида бўлди. Республикнаинг айрим ҳудудларида шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Янгиликлар