Ўзбекистонда пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди

Ўзбекистон фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди.

Қайд этилишича, жамғарма томонидан давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилган.

Яъни, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусхалари талаб этилмайди.

Янгиликлар