Ўзбекистонда яна 638 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди
Ўзбекистонда 27 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 638 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра:
- Тошкент шаҳрида 458 нафар;
- Тошкент вилоятида 126 нафар;
- Самарқанд вилоятида 18 нафар;
- Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 7 нафардан;
- Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан;
- Фарғона вилоятида 3 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди.
Маълумот учун, мамлакатда жами 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган. 2 949 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда.