Ухань олимлари коронавируснинг янада хавфли турини аниқлади

Хитойлик олимлар Жанубий Африкада аниқланган NeoCoV коронавирус турининг инсон популяциясига кириб бориш хавфи борлигини маълум қилди.

Мутахассисларга кўра, ушбу вируслар гуруҳини тарқалиш ҳолати, унинг одамларга юқиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда диққат билан кузатиб бориш керак. Айни пайтда NeoCoV  фақат кўршапалакларга таҳдид солмоқда. Олимлар вируснинг инсон билан бирикиши учун унга битта мутациянинг ўзи кифоя қилишини айтган.

«Ушбу ковид турида фақат битта мутациянинг пайдо бўлиши вируснинг инсон ҳужайраларига фаол кириб боришига имкон беради», дейилади тадқиқотда.

Янгиликлар