Тошкентда хонадондан 15 минг доллар пул олиб қочган гуруҳ ушланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 2021 йил 3 декабрь куни хонадонга ўғирликка тушиб, 15 минг доллар ва «Gentra»ни олиб қочган гуруҳ 6 ой ўтиб қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар 1961 йилда туғилган хонадон эгасининг оғзини ва қўлларини скотч билан боғлаган. Шундан сўнг 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичида бўлган 15 минг долларни олиб чиқиб кетган. Гуруҳ хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини воқеа жойидан яшириниш учун пичоқ билан қўрқитиб, «Gentra» русумли машинани олиб қочган.

Тошкент шаҳар ИИББ уларни қисқа фурсатда қўлга олди. Ҳозирда 8 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси ва 267-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.