Маймунчечак 50 та янги мутацияга учрагани аниқланди

Олимлар маймунчечак вируси кутилганидан анча тез мутацияга учраганини маълум қилди.

Номаълум сабабларга кўра, вирус «тезлаштирилган эволюция» даврини бошдан кечирган. Таҳлилларда маймунчечак 2018 ва 2019 йил намуналарида бўлмаган 50 га яқин янги мутацияларга эгалиги аниқланган.

Шу сабабли у янада юқумли бўлиб қолган. Бунгача маймунчечак каби вируслар одатда йилига бир ёки иккитадан ортиқ мутацияга учрамаган.