Француз автомобиллари «UzChasys» ўзбек фаралари билан жиҳозланади

«O‘zavtosanoat» АЖ тузилмавий корхонаси Наманганда автомобил фараларини ишлаб чиқарувчи «UzChasys» компанияси Франциянинг Stellantis компаниясига қарашли Peugeot Partner автомобилларига фаралар етказиб беришни бошлади.

Шундай қилиб, компания ўз маҳсулотларини етказиб бериш географиясини эндиликда Франция билан кенгайтирди. Куни кеча 23 июнь куни автомобил фараларининг биринчи партияси Францияга юборилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил давомида компания умумий даромадларининг қарийб учдан бир қисми экспортга тўғри келган, бу эса қарийб 8,5 миллион долларни ташкил этади.

«UzChasys» МЧЖ ҚК – Марказий Осиёдаги автомобил фараларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. У UzAuto Motors (Ўзбекистон), Renault-Avtovaz (Россия) ва PCMA Rus (Россия) конвейерларига маҳсулот етказиб беради. Корхона Chevrolet, Lada, Niva ва Peugeot брендлари учун фаралар ишлаб чиқаради.

Корхона 2009 йилда Наманган вилоятида ташкил этилган. Бугунги кун бўйича ходимлар сони 638 кишини ташкил этади.

Stellantis – 2021 йилда Fiat Chrysler Automobiles PSA Group’ни бирлашиши натижасида яратилган глобал холдинг компанияси ҳисобланади. У Fiat, Chrysler, Peugeot, Citroen, Opel, Jeep, Maserati, Alfa Romeo ва бошқа бир қанча брендларга эгалик қилади.

Facebook: @UzAuto-Sanoat

Instagram: @uzauto.sanoat

Сайт: uzavtosanoat.uz

Youtube: UzAuto 

Реклама ҳуқуқи асосида.