Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилади

Ўзбекистогнда криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилади.

Қайд этилишича, Президент фармони билан Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилган. Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи рипто–активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) белгилайди.

«Тартибга солиш қумдони» махсус режимида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озо этилади. Шунингдек, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Бундан ташқари, махсус режим иштирокчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.

Янгиликлар