Қашқадарёда хотинининг кўзини ўйиб олиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 2021 йил 21 октябрь куни хотини Г.Ҳ. билан жанжаллашиб, оғир тан жароҳати етказиб ўлдирган фуқаро У.Э.га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, судланувчи У.Э.га Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

«Залда ҳаммадан кечирим сўрайман, Президентимдан кечирим сўрайман биринчи ўринда. Мен бу уришимда ўлиб қолади, деб ўйламаганман. Бундай ниятим ҳам бўлмаган», — дейди эркак.

Янгиликлар