Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида газ қисман узилади, деб хабар бермоқда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати.

Бугун (29 апрель) мутахассислар режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб боради. Шу муносабат билан қуйидагилар газсиз қолади:

Мирзо Улуғбек тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача: «Темурийлар» маҳалласи, 254 та уй ва 10 та улгуржи истеъмолчилар;

Яшнобод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: Илгор Шох кўчаси, 310-уй ва иккита улгуржи истеъмолчи.

Янгиликлар