Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида муз аралаш сел келиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хизмати 29 июндан 3 июлгача тоғли ҳудудларда гляциал сел-сув тошқин ҳодисалари келишидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистондан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз аралаш) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Марказ тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирган.

SHOSHILINCH AXBOROT!