Фарғона ва Тошкент вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида «Қ.» МЧЖ раҳбари Ш.К. томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти давомида 2,4 миллиард сўм, Учкўприк туманида «А.И.» МЧЖни норасмий бошқариб келган А.Э. томонидан 2 миллиард сўм ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цехлар ташкил этган Х.Н. томонидан давлат ва жамият манфаатларига 582,4 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.