Ўзбекистон аҳолиси меъёрдан уч баравар кўп туз истеъмол қилиши маълум бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон аҳолиси истеъмол қиладиган кунлик туз миқдори ташкилот тавсия қилган меъёрлардан уч баравар юқорилиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, тадқиқот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда 18-64 ёшли аҳоли орасида ўтказилган. Унга кўра, ҳар куни аҳолининг учдан бир қисми (33 фоиз) етарли миқдор (400 граммдан кам) да сабзавот ва мевалар истеъмол қилмайди; аҳолининг ярми — оғир вазнли, 20 фоизи — семиз; 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган; аҳолининг ўртача туз истеъмоли — кунига 14,9 граммни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган миқдордан (кунига 5 граммдан ошмаслиги керак) 3 баравар кўп.

Аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари ва гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида ҳудудларга 1007 нафар мутахасисс бириктирилган. Ишчи гуруҳлар 1150 та рейд ўтказиб, 149 маротаба бозорларда, 375 та умумий овқатланиш корхонасида, 597 та савдо дўконида ва 142 та озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхонасида ўрганишлар ўтказилган. Аниқланган камчилар юзасидан 228 нафар фуқарога нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиб, сифатсиз деб топилган 36 475 килограмм яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг савдоси тақиқланган.

Янгиликлар