Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин

Ўзбекистон шимолида 3-4 декабрь кунлари атмосфера босими ортади.

Қайд этилишича, шу кунлари атмосфер босими 1045 гПа га яқин бўлиши мумкин. Бу нормал атмосфера босими кўрсаткичидан 30-35 гПа га кўп дегани. Шу кунлари маркази Екатеренбург шаҳрида жойлашган ядросида атмофера босими 1057 гПа гача бўлган совуқ антитциклон чекка қисми республика шимолига чуқурроқ кириб келади.

Мутахассиснинг ёзишича, юқори атмосфера босими одам соғлиғига жиддий таъсир қилади. Айниқса, у аллергик, асматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган бўлса. Бундай одамлар ҳаводаги турли кўринмас майда заррачаларга агрессив бўлади, антитциклон тинч об-ҳаво шароитини тақдим этиб, бу каби зарралар ҳавода кўп муддат муаллақ сақланишига олиб келади.

«Давомли юқори босимли антитциклон инсон танасида бош ва юрак оғриғи, иш фаолиятининг сустлаши, умумий заифлик билан намоён бўлади. Атмосфера босимининг кўтарилиши қондаги лейкоцитлар сонини камайтириш орқали организмнинг ҳимоя функцияларига салбий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси инсон саломатлигини сезиларли даражада оғирлаштиради. Организмни турли юқимли касалликларга мойил қилиши мумкин. Ҳафта охирларида шифохоналарга қон босими билан боғлиқ шикоят қилувчилар сони сезиларли кўпайиши мумкин», — деб ёзади у.

Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиш, енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилган. Инсоннинг иммун ва асаб тизимига юкни камайтириш, зўриқтирмаслик мақсадида, озгина маълум муддат кундалик иш режимини ҳам ўзгартириш лозимлиги, антициклоннинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида, кўпроқ дам олган маъқуллиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда антициклонлар 2,5 сутка, узоғи билан 3,5 суткагача давом этади.

Янгиликлар