Ўзбекистонга қиймати 2,1 млрд сўмлик телефонларни ноқонуний олиб кирганлар ушланди

Вилоят божхона бошқармаси ҳамда ДХХ вакиллари ўтказган тезкор тадбирда бир нечта ноқонуний товар олиб ўтиш ҳолатларига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда Mercedes-Benz юк машинаси тўхтатилиб, текширилган. Текширув натижасида автомашина юкхонасининг махсус тайёрланган қисмидан умумий қиймати 1 млрд 13 млн сўмлик 19 русумдаги 484 дона уяли телефонлар топилган.

Шунингдек, Водил туманида Captiva русумли автомашина ҳам тўхтатиб, текширилган. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг ичида илгари айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирилган ва тегишли ҳужжатларсиз умумий қиймати 621 млн сўмлик 270 дона 9 русумдаги мобил телефонлар борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти Поп туманида ўтказилган текширув давомида Cobalt русумли автомобиль текширилган. Машинада сумка ичидан 138 дона 4 турдаги мобил қурилмалар топилган. Қўлга олинган ҳайдовчининг турар жойи кўздан кечирилганда, худди шу турдаги яна 17 дона телефон топилган.

Умумий қиймати 503 млн 750 минг сўм бўлган 155 дона уяли телефонлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар