Хитой иқтисодиёти қачон АҚШни ортда қолдириши маълум бўлди

Экспертлар Хитой иқтисодиёти 2028 йилда АҚШ иқтисодиётини ортда қолдиришини башорат қилди. Бу ҳақда Америка иқтисодиёт ва бизнес тадқиқотлари маркази (CEBR) маълумотларига асосланиб, «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Pexels»

Таъкидланишича, бу вазият коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлиб, Хитой пандемия даврида ўзини тезроқ тиклаб олган. Аввалроқ, 2019 йилда экспертлар Хитой АҚШни иқтисодиётда 2033 йилдан олдинроқ қувиб ўтишини башорат қилган эди. Бундан ташқари, Осиёнинг яна бир давлати — Ҳиндистон 2030 йилга келиб, жаҳон иқтисодиёти рейтингида учинчи ўринни эгаллаши мумкин. Ҳозирда мамлакат олтинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Хитой энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатлар рейтингида иккинчи ўринда туради. Ундан кейин ўринларни Япония, Германия, Буюк Британия, Ҳиндистон ва Франция эгаллаган.

«Bloomberg»нинг эслатишича, Хитой президенти Си Цзиньпин ноябрь ойида ҳукуматнинг янги беш йиллик режасига биноан 2035 йилга келиб, мамлакат иқтисодиёти «эҳтимол» икки баравар кўпайишини маълум қилган.

Янгиликлар