Самарқандда 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Самарқанд вилоятида 3 млрд сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фош этилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирида Пасдарғом туманида фуқаро иссиқхонага яширин тармоқ тортиб, ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланади.

Газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 3 млрд 12 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон