Самарқандда 3 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди
10 октябрь куни Самарқанд шаҳрида 3 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИББ маълумот бермоқда.
Қайд этилишича, ҳолат соат 01:00 атрофида шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасида содир бўлган. Range Rover ҳайдовчиси автомобилини юқори тезликда ҳайдаб эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган.
Ўзи билан бир йўналишда кетаётган Lacetti автомобилини орқа томонидан уриб юборган. Сўнгра тўхтай олмасдан шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган Damas автомобилга келиб урилган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонада вафо этан.
Ҳозирда ҳолат юзсидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.