Самарқандда 9-қаватдан тушиб кетган қиз вафоти бўйича маълумот берилди

Самарқандда талаба қиз ётоқхонанинг 9-қаватидан ўзини ташлагани хабар қилинганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, 29 март куни тунги соат тахминан 02:03 да Пастдарғом туманида яшаган Э.С. Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли талабалар ётоқхонасидан тушиб кетган. Оғир тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан айни вақтда шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Маълумот учун, у муасассасанинг кечки таълим йўналишида — 2-курсда ўқиган. Университет томонидан қизга журъатсиз, аммо тиришувчан деб баҳо берилган. Қайд этилишича, талаба бинонинг 6-қаватида яшаган, воқеа содир бўлганда у 9-қаватга чиққан. Шу билан бирга, хонадошлари қизнинг охирги пайтда кайфияти бўлмаганини таъкидлаган.

Янгиликлар