Навоийда 5 киши лифтда қамалиб қолди — видео

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари 30 декабрь куни лифтда қамалиб қолган 5 нафар фуқарони қутқарди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати «Tez News»га ҳабар берди.

Маълум қилинишича, 30 декабрь куни, соат 18:59 да вилоят ФВБ Навбатчи диспетчерлик хизмати «1050» қисқа рақамига Навоий шаҳар М.Таробий кўчаси 110 а-уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар лифтда қамолиб қолганлиги ҳақида ҳабар келиб тушган. Олинган ҳабар асоида смена бошлиғи подполковник Ш.Ҳайбуллаев бошчилигида қутқарувчилар Л.Ходжаев, К.Нуриллаев ва Ф.Рўзимуродовлар воқеа жойига етиб борган.

Натижада, соат 19:15 да маҳсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқаролар қутқарилиб, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. Маълумот учун, қутқариб олинганларнинг 4 нафари ёш болалар.

Аввалроқ Фарғонада кўп қаватли уйда қулфланиб қолган 2 ёшли бола ва Пайариқда уйида қулфланиб қолган бир ёшли қиз қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Норин туманидаги бола ҳамда Самарқанд шаҳридаги 3 ёшли қиз қулфланиб қолган уйидан олиб чиқилгани маълум қилинган.

Янгиликлар