Тошкентлик 10 ёшли бола «Spark» ютиб олди — фото

Ўзбекистонда йилнинг «Энг яхши спортчиси» аниқланди ва тошкентлик 10 ёшли бола «Spark» ютиб олди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 28, 29, 30 декабрь кунлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Эспортс Узбекистан, Фулл Левел Эспортс ҳамда Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ телеканаллари ҳамкорлигида ташкил этилган «Янги йилга спорт билан!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали ҳозиргина якунига етган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда киберспорт бўйича «Узбекистан Онлине Cуп» мусобақаларининг Гранд Финал мусобақаси якунларига кўра, шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида биринчиликни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 10 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов қўлга киритган. Ғолиб «Spark» автомобили билан тақдирланган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, умумий жамғармаси 100 миллион сўмдан зиёд бўлган киберспорт мусобақаси ғолибларига ҳам совғалар топширилган.

Аввалроқ Хоразмда «замҳоким»нинг укасига тегишли компания 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютиб олгани ҳақида хабар берилган эди.