Японияда 7,5 магнитудали зилзила юз берди: 30 яқин киши жароҳатланди

Япония шимолида 8-декабрга ўтар кечаси содир бўлган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида камида 30 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Сана Такайчи маълумотига таяниб, «ТАСС» ҳабар беради.

Такаити ўлим ёки бедарак йўқолганлар ҳақида хабарлар йўқлигини таъкидлади.

Биз одамлар одатдаги кундалик ҳаётларини давом эттиришларини хоҳлаймиз, лекин кейинги кучли силкинишлар содир бўлган тақдирда дарҳол эвакуация қилишга тайёр бўлиш керак, — деди бош вазир.

Қайд этилишича, 7,5 магнитудали зилзила 8-декабрга ўтар кечаси Япония шимолидаги Аомори префектурасида содир бўлган. Силкиниш эпицентри Тинч океанида, 50 км чуқурликда жойлашган.

Жамият