Ferkensco лойиҳаси мамлакатни фосфорли ўғитлар билан таъминлайди

Ferkensco Management Ltd. ҳозирги пайтда Самарқанд вилоятида фосфор минерал ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича мажмуа қуриш инвестисия лойиҳасини амалга оширмоқда.

Янги замонавий комплекс собиқ Самарқанд кимё корхонаси негизида бунёд этилмоқда. Айни пайтда янги комплекс собиқ корхона қувватларини «нолдан» бошлаб қайта барпо этиш орқали барпо этилмоқда.

Юқори технологияли янгиланган комплекс — Samarqandkimyo AJ ни 2023 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Кимёвий комплекс қувватлари йилига 370 минг тонна моноаммонийфосфат (MAP) ва 540 минг тоннагача NPK азотли-фосфорли-калийли комплекс ўғитларнинг турли маркаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхона тарихи дастлаб, Самарқанд суперфосфат заводи сифатида, биринчи босқичининг қурилиши 1954 йилда бошланган. Биринчи суперфосфат цехи 1955 йилда, яъни бундан 67 йил аввал ишга туширилган. Корхонанинг уларни таъмиралш ва янгилашга салмоқли капитал қўйилмалар талаб қилинадиган эскирган бино ва иншоотларидан ташқари, ярим асрдан кўпроқ вақт фойдаланилган технологиялари ҳам мутлақо эскирган. Натижада кейинги йилларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тегишли стандартларга мос келмас, айни пайтда ишлаб чиқариш тўғри келмайдиган шароитларда амалга оширилар эди. Заводнинг бундай ҳолати туфайли инвестор олдида катта ҳажмли ишлар турар эди. Инвестисия лойиҳасини тузиш пайтида Samarqandkimyo AJ объектлари қуйидаги қиёфада бўлган:

Энг аввало, инвестор томонидан топографик, геологик қидирувлар ва гидрогеологик тадқиқотлар амалга оширилди. Шунингдек аторф-муҳитга таъсир кўрсатиши бўйича ижобий (AMIJK) хулоса олинди. Айни пайтда, асосий лойиҳани ишлаб чиқиш учун халқаро компания жалб қилинди ва натижада объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Ҳозирги пайтда жадал қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг ҳозирги пайтдаги сурати.

Барча ишлар лойиҳа жамоаси томонидан халқаро молия институтлари, маркетинг ва техник маслаҳатчилар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бўлажак замонавий комплексни ўзининг асосий хом ашёси билан таъминлаш мақсадида инвестор томонидан Навоий вилоятидаги фосфорит рудасини қазиш бўйича карерда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ҳамда NEOFOS MCHJ бойитиш фабрикаси қурилмоқда.

Келгусида замонавий ишлаб чиқаришга асосланган корхонага айланиши кутилаётган Samarqandkimyo AJ сульфат кислотаси, фосфор кислотаси, шунингдек маъданли ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича сўнгги авлод ускуналари билан жиҳозланади.

Шунингдек, энергияни тежовчи технологиялардан фойдаланиш бўйича режа ишлаб чиқилган, хусусан, сульфат кислотаси ускунаси ишлаб чиқарадиган буғдан фойдаланиш орқали электр токини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Келажакда янада ресурсларни тежовчи ва юқори самарали технологияларни қўллаш мақсадида бир қатор патентланган қурилмалар ва технологиялар синовдан ўтказилган. Шу тарзда, замонавий мажмуада ишлаб чиқариладиган ва энг аввало, мамлакат эҳтиёжини қондиришга йўналтириладиган фосфорли минерал ўғитлар таннархининг энг юқори барқарорлигини таъминлаш учун мунтазам равишда таҳлилий ишлар олиб борилмоқда.

Комплекс қурилиши якунланлашини орқали 500 та иш ўринлари яратилади. Янгиланган Samarqandkimyo AJ тўлиқ қувват билан ишлай бошлгач, бу эрда банд аҳолининг сони минг нафардан ошиб кетади. Шу орқали Ferkensco Management Ltd. ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи янада кўпроқ оилаларнинг фаровонлигини оширишга ўз ҳиссасини кўшади.

Аниқ иқтисодий ҳисоб-китоблар, Samarqandkimyo комплексини қуриш пайтида энг яхши халқаро тажрибани ўрганиш ва уни мослаштириш, шунингдек, Ferkensco Management Ltd. нинг инвестисиявий тажрибаси яқин келжакда мамлакат ичида фосфорли ўғитларга бўлган талабни қондириш билан бирга бошқа мамлакатларга ҳам тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш имконини беради.

Қўшимча маълумот сифатида эслатиб ўтамиз. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг «кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестисиявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (03.04.2019 йилдаги ПҚ-42-625-сонли) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш» инвестисия лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (05.02.2020 йилдаги ВМҚ-61-сонли) қарори асосида амалга оширилмоқда.

Объектнинг олди-сотдиси бўйича шартномага мувофиқ, Ferkensco Management Ltd. компанияси янги корхонани қуриш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича инвестисиявий мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Янгиликлар