Сурхондарёда икки қаватли савдо дўкони ёниб кетди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида икки қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди.

Бугун, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қаватининг 85 кв метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 06:40 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 кв метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар