Insta’блогер Дониёр Каюмов «Tashkent city»да ўзидан 15 ёш катта актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилди

Блогер Дониёр Каюмов таниқли актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилди. Бу ҳақда унинг ўзи 28 октябрь куни Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.

Фото: Instagram/ @doniyorkayumov1

«Муҳаббатга бўлган ишончингизни йўқотсангиз, дунё ўз гўзаллигини йўқотади. Қўшиқлар жозибасини, гуллар ҳидини, ҳаёт қувончини йўқотади. Aгар сиз бир бор севиб кўрган бўлсангиз, демак, бу — ягона ҳақиқий бахт. Энг чиройли қўшиқлар — севгилингиз куйлаган қўшиқлар; энг хушбўй гуллар — у тақдим этган гуллар; тинглашга арзийдиган ягона мақтов бу унинг мақтовидир. Оддий қилиб айтганда, ҳаёт фақат севгининг мулойим бармоқлари унга текканда бетакрор ранг касб этади», — дея изоҳ қолдирган блогер 6 ноябрь куни ижтимоий тармоққа жойлаган постида.

Фото: Instagram/ @doniyorkayumov1

Ўз навбатида, Ситора Фармонова ҳам Дониёр Каюмовнинг севги изҳорини Instagram story’сига жойлаган. Aктриса 7 ноябрь куни тармоққа юклаган видеосига қуйидагича изоҳ қолдирган:

«Биз абадият бўйлаб кўприк бўлиб, вақт денгизидан ўтамиз. У ерда биз саргузаштлардан, жонли ғаройиботлардан завқланамиз, ўзимиз учун офатлар, ғалабалар, ютуқлар, тасаввурга сиғмайдиган воқеалар кашф этамиз. Ўзимизни қайта ва қайта синаб кўрамиз».

Шунингдек, Дониёр Каюмов ҳам худди шу видеони саҳифасига жойлаб, изоҳ қолдирган.

«Севги қачондир йилнинг барча тўрт фаслини кимдир билан ўтказишни хоҳлашингдир. Қачонки, сен у билан бирга баҳорги момақалдироқлардан қочишни, серенлар устидан югуриб ўтишни хоҳлайсан. Ёзда эса ўрмондан мевалар териб, дарёда чўмилишни, кузда бирга мураббо тайёрлаб, деразадан ташқарига қарашни хоҳлайсан. Қишда эса тумов бўлиб қолганда ёрдамлашиш, узун тунлар давомида суҳбат қуриш, совуқ тушганда печни бирга ёқишни истайсан», — деб ёзган Каюмов.

Шунингдек, Дониёр Каюмов 11 ноябрь куни Instagram story’сига жойлаган видеосида Ситора Фармонованинг жавобини кутаётганини айтган. Блогер тез орада унинг розилигини олишга умид билдирган.

Скрин: Instagram/ @doniyorkayumov1

Маълумот ўрнида, Дониёр Каюмов 1999 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда уни Instagram’да 425 минг, TikTok’да эса 290,5 минг обуначи кузатади.

Ситора Фармонова эса 1984 йил 20 август куни Бухоро шаҳрида туғилган. У ўзбек киносидаги фаолиятини 1998 йил эфирга узатилган «Aёл зоти» номли сериалда роль ижро этишдан бошлаган. У бир неча кинокомедияларда, жумладан, «Хавфли бурилиш», «Менинг акам бўйдоқ» ҳамда «Энди дадам бўйдоқ» фильмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Ситора Фармонова «Омон-омон» кўрсатувида берган интервюисда унга Голливудда 700 минг AҚШ доллар эвазига беҳаё саҳналари бор бадиий филмга суратга тушиш таклиф қилингани, бундан ташқари, уни ётоғига таклиф қилган таниқли режиссёр ҳақида гапирганди.

Aввалроқ Instagram’да Aсал Шодиеванинг келишган қомати муҳокама қилингани, ўзбек шоу-бизнес вакиллари Instagram’даги рекламадан қанча даромад олиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар