Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, йўл ёпилишига музламалар сабаб бўлган.

«Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги, шунингдек, қор кўчиши, йўлда кўриш масофаси чекланиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Уста Ширин кўчасидаги ерусти ўтказиш йўли (мост)да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тахминан 6 декабрь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.