Бош прокуратура Жиззахда кўпқаватли уй қулаб тушиши оқибатида жабрланганлар ва вафот этганлар ҳақида маълумот берди

Жиззахда янги қурилган кўп қаватли уй қулаб тушганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура бино қулабтушиши оқибатида жабрланганлар ва вафот этганлар йўқлигини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 10 январь куни соат 17–15 ларда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли бино, яъни 1–2 қаватлари савдо дўкони, 3–6 қаватлари 11 та хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.м. иборат бўлган 7 та хонадони қулаб тушган. Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас.

Воқеа жойига Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлаб бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган. Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳрида яқинда қурилган 37 метрли кўприк синиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар