Навоийда мактабгача таълим ташкилоти мудири қарийб 150 млн сўмни ўз манфаати учун сарфлаб юборди

Навоий шаҳридаги 6-мактабгача таълим ташкилоти мудири «Grant stroy servis Karmana» МЧЖ билан бирга қарийб 150 млн сўмни ноқонуний равишда сарфлаб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Dollar, korrupsiya

Фото: «Tez News»

Маълум бўлишича Навоий шаҳридаги 6-мактабгача таълим ташкилотини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун  давлат ҳисобидан маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари «Grant stroy servis Karmana» МЧЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Аммо М.Ш хизмат мавқеидан фойдаланиб «Grant stroy servis Karmana» МЧЖ раҳбари И.Г билан жиноий тил бириктириб, сохта ҳисобот расмийлаштиради.

Суриштирувлардан аён бўлишича мазкур шахслар Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотида бажарилмаган таъмирлаш ишлари учун 146 млн 200 минг сўм пул белгиланишига келишиб, ўзлаштирилган маблағларни шахсий манфаати йўлида сарфлаб юборган.

Шундан сўнг ўшбу ҳолат юзасидан  ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар