Ўзбекистонда аҳоли жон бошининг умумий даромади 21,8 млн сўмга етди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига аҳолининг умумий даромадлари 825,3 трлн сўмни ташкил этди.

Хусусан, аҳоли даромадлари 8,4 фоизга ўсган. Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,4 % ни ташкил этган.
Қайд этилишича, мазкур даврда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 21,8 миллион сўмни ташкил этган. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 116,1 фоиз, реал ўсиш суръати 106,3 фоиз даражасида қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми:
• Тошкент шаҳри — 52 млн сўм;
• Навоий вилояти — 32,1 млн сўм;
• Бухоро вилояти — 26 млн сўм;
• Хоразм вилояти — 22,8 млн сўм;
• Тошкент вилояти — 21,9 млн сўм;
• Андижон вилояти — 19,4 млн сўм;
• Фарғона вилояти — 18,5 млн сўм;
• Самарқанд вилояти — 18,1 млн сўм;
• Сирдарё вилояти — 17,2 млн сўм;
• Жиззах вилояти — 17,1 млн сўм;
• Қашқадарё вилояти — 17 млн сўм;
• Сурхондарё вилояти — 16,5 млн сўм;
• Наманган вилояти — 15,8 млн сўм;
• Қорақалпоғистон Республикаси — 14,8 млн сўм.




