Ўзбекистон аҳолиси сони 38,4 миллиондан ошди

2026 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 401 551 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

Аввалроқ мутахассислар Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой ўртача 51,5 минг кишига ошаётганини, ҳар куни эса тахминан 1,7 минг кишига кўпайишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда 879 599 нафар бола туғилган эди.

Ўзбекистон