Косонсой туманидаги «ғайритабиий махлуқ» тўғрисида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Косонсой тумани «Ҳуррият» маҳалласида номаълум махлуқ кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томга қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Кадр: Telegram

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни пайтда туман Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва суриштирувлар натижасида бу номаълум шахс ғайритабиий махлуқ эмаслиги маълум бўлган. Олинган излар одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш қилмаган.

Маълумот учун, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 миллион 900 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ cохта пайғамбарлик даъвоси ҳақида тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилгани хабар қилинганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бундай хатти-ҳаракатни қатъий қоралашини, бу каби асоссиз лавҳаларни тарқатиш ҳеч қандай мантиққа тўғри келмаслигини таъкидлаган.

Янгиликлар