Ўзбекистонда вакцинанинг 2-дозасини олганлар сони эълон қилинди
Мамлакатда вакцинанинг 2-дозасини олганлар сони қарийб 500 минг нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра. 26 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 55 714 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 27 139 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 28 575 нафарни ташкил қилган.
Айни кунгача мамлакатда жами 1 738 830 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 239 736 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 499 094 нафарни ташкил қилди.
Қайд этилишича, 26 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент шаҳри (7 221 доза),
- Тошкент вилояти (6 841 доза),
- Фарғона вилояти (6 242 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 228 082 доза,
- Андижон вилоятида 208 562 доза,
- Наманган вилоятида 197 215 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.