2020 йилда Ўзбекистонга хориждан нечта электромобиль импорт қилинлиги маълум бўлди
2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2018 йилда – 13 та, 2019 йилда – 39 та, 2020 йилда – 131 та электромобиль сотиб олинган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон электромобилларни асосан Осиё давлатларидан импорт қилган. Жумладан,
- Хитой – 92 та
- Корея Республикаси – 13 та
- Грузия – 7 та
- АҚШ – 7 та
- Германия – 5 та
- Бошқа давлатлардан – 7 та
Таъкидланишича, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.