Тожикистонда блогерлар солиққа тортилади

Тожикистонда блогерлар солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Sputnik Tajikistan’га асосланиб Kapital.uz сайти хабар берди.

Фото: e-w-e.ru

Хабарга кўра, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи Шамсулло Кабирзода жисмоний шахсларнинг барча тури ва ҳар қандай даромади ва жойидан қатъи назар, солиққа тортилишини маълум қилган.

«Таҳлиллар шуни кўрсатдики, одамлар ўз каналларини очиб, ғоя ва фикрларни тарқатиш орқали даромад олишади», – деб таъкидлаган Солиқ қўмитаси раҳбари.

Шунингдек, Солиққа тортиладиган 29 та канал мавжуд бўлиб, улар 3 миллиондан 19 миллион обуначига эга. Қўмита ҳисоб эгаларини 1 апрелга қадар солиқ органларига декларацияларини топшириш зарурлиги тўғрисида хабар берган.

Манбага кўра, худди шундай ҳолат Ўзбекистонда ҳам бўлган. 2019 йил июнь ойида Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Аҳмаджон Суюнов ижтимоий тармоқларда реклама сотадиган блогерлар солиқ тўлаши керак деган фикрни билдирган. Бироқ солиқ расмий равишда киритилмаган.

Янгиликлар