3 февралда дунё бўйича ярим миллионга яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди
Дунёда янги коронавирус билан касалланиш тасдиқланган ҳолатлар сони 103,36 миллиондан ошди. 3 февралда эълон қилинган маълумотларга кўра, ўлганлар сони 2,24 миллиондан ошган. Бу ҳақда TACC ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, 3 февраль 19:59 холатига кўра, касалланганлар сони 103 млн 362 минг 039 та ва ўлим холатлари сони 2 млн 244 минг 713 нафарни ташкил этган. Касалланганлар сони 403 минг 263 тага, ўлганлар сони эса 12 минг 120 тага кўпайган.
Маълумотларга кўра, ЖССТ статистикаси давлатлар томонидан тақдим этилган инфекция ва ўлим ҳолатлари ҳақида фақат расман тасдиқланган маълумотни ҳисобга олади.
Статистикага кўра, ўтган кун давомида ЖССТ га юборилган инфекцияларнинг ярмидан кўпи Шимолий ва Жанубий Америкада (202,291), ундан кейин Европа минтақаси (134,985) ва учинчи ўринда Жануби-Шарқий Осиё (24,035) да ташкил этилган.
Аввалроқ, академик дунё миқёсида коронавирус билан боғлиқ ўлим холатларининг рекорд даражада ўсганлиги сабабини тушунтиргани ҳақида хабар берилган эди.