ФВВ Ўзбекистон аҳолисини кутилаётган кучли шамолдан эҳтиёт бўлишга чақирди
18 март кунидан 20 март кунига қадар республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабат билан фуқароларимиздан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этади. Автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишни сўраб қолади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборган эди.