Хайруллo Бозоров Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайруллo Бозоров 27 январь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига мувофиқ Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори қабул қилинган.

Унга асосан Хайруллo Ҳайитбаевич Бозоров Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилди.

Аввалроқ Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар